Гулистон шаҳрида хорижий сармоя иштирокидаги лифт ишлаб чиқарувчи «Moderin lift systems» МЧЖ иш бошлади. Корхона лифт ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хитойлик сармоядорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Айни пайтда вилоятдаги 80 дан зиёд кўп қаватли уйларга лифтлар, бир қатор корхона ва ташкилотларга эскалатор ва траволаторлар тайёрлаб бериш учун шартномалар имзоланди. Келгусида эҳтиёт қисмларни асосан ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланмоқда.