«Ўзэкспомарказ»да қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда технологияларининг «Food Week Uzbekistan – 2016» ва «Agri Tek Uzbekistan – 2016» халқаро ихтисослашган кўргазмалари бошланди.
Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар кенгаши ҳамда «Expo Position» халқаро кўргазма компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари билан бирга Хитой, Ҳиндистон, Япония, Италия, Германия каби ўндан ортиқ мамлакатдан элликка яқин компания ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этмоқда.