Пойтахтимиздаги «Toshkentland» истироҳат боғида 16 сентябрь – Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш кунига бағишланган тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Глобал экологик жамғармаси ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Иқтисодий ўсиш давридаги мамлакатлар ҳудудида гидрохлорфторуглероддан фойдаланишни жадал қисқартиришнинг бирламчи бажарилиши – Ўзбекистон» қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари иштирок этди.
Ушбу анжумандан кўзланган мақсад навқирон авлодга озон қатламининг саломатликка, атроф-муҳитга таъсири, уни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тушунча беришдан иборат.
Манба uza.uz