Журналнинг шу сонида «Кучли ижтимоий сиёсат – кучли жамиятга асос» деб номланган мақола ҳам Сизнинг эътиборингизни тортиши табиий. Мақолада асосан ҳудудларни комплекс ривожлантириш, унинг истиқболлари ва истиқболи хусусида ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи Р.Азимов маълумот беради. Жумладан, Қашқадарёвилояти мисолида олинган мазкур маълумотларда белгиланган дастур асосида вилоятда республика дастурининг 11 фоизи миқдорида харажат қилиниши назарда тутилган бўлиб, у 814,з млрд сўмни ҳамда 16,9 млн долларни ташкил этган.
Муаллиф мақолада вилоят миқёсида уй-жой қурилиши, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, аҳолини тоза ичимлик суви, газ билан таъминлаш, тиббий муассасалари ҳамда спортни ривожлантиришга йўналтирилган ишлар хусусида ҳам атрофлича тўхталган.
М.Юсупова.