Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ўтказган «Ёш олимлар академик ҳаракатчанлиги» танловида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг уч нафар ёш олими кузги юмшоқ буғдой етиштириш ва тайёрлаш технологияси мавзуларидаги учта йўналиш бўйича ғолиб бўлишди.
Мазкур танлов илк маротаба ўтказилди.