Учкўприк туманидаги «Меҳригиё» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган 70 хилдан зиёд доривор чойларга хорижликлар катта қизиқиш билдиришмоқда. Айниқса, улар 100 фоиз табиий бўлганлиги Россия ва хитойлик буюртмачиларга манзур бўлмоқда.
2016 йилнинг биринчи ярмида мазкур тадбиркорлик субъекти ёрлиғи остида 1,3 млрд сўмлик маҳсулот ички ва ташқи бозорларга етказиб берилди. Жамоага яқинда тўрт гектар экин майдони ёрдамчи хўжалик сифатида ажратилди, эндиликда бу ерда ҳам шифобахш ва дармондори, ноёб гиёҳлар кўпайтирилади.