Йилига 120 минг погон-метр ипакли мато тайёрлаш қувватига эга «Margilan Silk Vats» тўқимачилик корхонасининг 15 турдаги ипак матолари Россия ва Болгарияга экспорт қилинмоқда.
Бу ерда меҳнат қилаётган 50 нафардан зиёд ишчи-хизматчининг 20 нафарга яқини касб-ҳунар коллеж битирувчилари бўлиб, улар устоз-шогирд анъанаси асосида пиллани қайта ишлаш, йигирув, тўқув, тахлов цехларида мустақил фаолият юритмоқда.
Манба «Фарғона ҳақиқати» – «Ферганская правда» газеталари бирлашган таҳририяти сайти