Iqtisodiyot vazirligida Tarmoq bozorlari va eksportga yo‘naltirilgan ishlab chiqarish tadqiqotlari markazi tashkil etiladi

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида 38 нафар штат бирлигидан иборат Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази давлат муассасаси ташкил этилмоқда ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

  • республикада ишлаб чиқарилаётган товарлар (хизматлар) ва товарлар (хизматлар) тўғрисидаги рўйхатни хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб бориладиган электрон ахборот порталини яратиш;
  • ички ишлаб чиқариш қуввати, товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмлари, шунингдек, ички бозорда ишлаб чиқарилган ва истеъмол қилинадиган маҳсулот баҳосидаги ўзгаришлар юзасидан маълумотлар базасини шакллантириш;
  • товар бозорларидаги нархларнинг, талаб ва таклифларнинг ўзгариш динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш асосида тегишли таклифлар тайёрлаш;
  • тармоқ бозорлар конъюнктурасини республика ва ҳудудлар бўйича ўрганиш асосида уларнинг мувозанатли ривожланиши тўғрисида таклифлар тайёрлаш.

Manbaa: kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.