Бугунги кунда аҳолини иш ўрни билан таъминлаш, айниқса коллеж битирувчиларини муносиб иш билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Анъанага айланган меҳнат ярмаркалари бу борада яхши самара бермоқда.
Жумладан, Самарқандда бўлиб ўтган бўш иш ўринлари ярмаркасида 112 корхона-ташкилот 1 минг 200 дан ортиқ бўш иш ўрни билан иштирок этди. Шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 84 фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. 314 коллеж битирувчиси билан тўрт томонлама шартнома имзоланди.
Ярмаркада таклиф этилаётган иш ўринлари, меҳнат шароити билан яқиндан танишган Г. Козимова ўз мутахассислиги бўйича «Восток продукт» масъулияти чекланган жамиятига ишга йўлланма олди.