Қанликўл туманида «Асел-Лаззат» ХК томонидан қандолат ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Корхонага банкнинг 90 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи ҳисобидан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилиши боис, тўрт хил нон ва саккиз турдаги қандолат маҳсулотлари тайёрлаб, буюртмачиларга етказиб берилмоқда. Янги лойиҳанинг амалиётга татбиқ этилиши ўнга яқин коллеж битирувчисини иш билан таъминлади.
Манба: ЎзА