«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган «TELECOM INNOVATIONS» Ўзбекистон – Сингапур – Хитой қўшма корхонаси рақамли телевидение сигналларини қабул қилиш ускунаси, ADSL модемлар ҳамда DSLAM қурилмалари ишлаб чиқаришда етакчи корхоналардан биридир.
Яқинда бу ерда Хитойнинг «ZTE» компанияси янги лойиҳалари ва тўғридан-тўғри инвестицияси эвазига рақамли сигналларни қабул қилиш қурилмасининг IPTV ҳамда модемларнинг Home gateway серияли янги турларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Манба xs.uz