Қувасой шаҳрида «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида Фарғона вилояти халқ таълими тизими ходимларининг анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди.
Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, ёшларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, таълим сифати ва мазмунини давр руҳи билан ҳамоҳанг йўлга қўйиш масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Шунингдек, тизимда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.
Манба uza.uz