Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида билимга чанқоқ, келажакда етук мутахассис бўлишни мақсад қилган йигит-қизлар учун XV «Таълим ва мутахассислик» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
«Камолот» ЁИҲ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Меҳнат вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада ўқитувчилар, талаба-ёшлар, ота-оналар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар ва хорижий дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.
Анъанавий тарзда ўтказилаётган бу каби кўргазмалардан асосий мақсад ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқиш ва иштиёқини янада кучайтириш, касб танлашига кўмаклашиш, уларга мамлакатимиз таълим тизимида яратилаётган имконият ва шароитлар, мутахассисликлар ва касблар тўғрисида тўлиқ маълумот бериш.
Манба: ЎзА