Энергетика тизимида яна бир истиқболли лойиҳа – Таллимаржон иссиқлик электр станциясида янги буғ-газ қурилмаси фойдаланишга топширилди.
Мазкур иншоотнинг, яъни қуввати 800 МВтли энергоблок қурилиши Самарқанд-Бухоро энергетика тизимидаги тақчиллик ҳамда электр тармоқларидаги йўқотишларни камайтириб, саноат корхоналари ва миллионлаб аҳолини электр энергияси билан ишончли таъминлаш, шунингдек электр энергиясини экспортини кўпайтириш учун қулай имконият яратди.