Гулистон шаҳридаги «Дадаев Зоир» ХКга ўрнатилган 20 та замонавий ускуна юқори босим кучига эга бўлганлиги сабабли, ишлаб чиқарилаётган пойабзалларга турли безаклар бериш имкони ортди.
Пойабзалларнинг бежиримлиги, сифати, чидамлилигини таъминлаш жараёнлари автоматлаштирилди. Мазкур омиллар эса маҳсулот харидорлигини таъминлаб, корхона даромадини оширмоқда. Шаҳар ҳудудида бўш турган бинонинг корхона ихтиёрига ўтказилиши корхона фаолиятини янада кенгайтиришга, ишчи ўрнини кўпайтиришга хизмат қилади.