Жарқўрғон тумани «Сурхон» қишлоқ фуқаролар йиғинидаги «Чароғон текстиль» корхонаси 2014 йилда фаолият бошлаган эди.
Таъкидланишича, 200 дан зиёд турда тикув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган ушбу корхона ўтган қисқа даврда ички бозорда ўз ўрнини топди. Бу ерда меҳнат қилаётган 160 дан ортиқ ишчи-ходимнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёш мутахассислардир.
Манба uza.uz