Мустақилликка эришган илк йилларданоқ ёш авлодни ҳам руҳан, ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, келажак авлод мустақил ҳаёт остонасида ўз юрти ва Она ватани олдидаги бурчи ва масъулиятини тўлиқ англаса, у албатта ҳаёти давомида келажакка теран нигоҳ, ақл кўзи билан боқсагина оилаларимиз янада мустаҳкам, демакки ҳаётимиз тинч, аҳоли фаровонлиги ўсиб, жамиятимиз ривожланади.
Ёш авлодни келажакда етук ва соғлом фикр юритиш даражасига эга этиб тарбиялаш, жамиятда ўз ўрнини топишдек муҳим босқичларга пойдевор қўйиш Халқ таълими вазирлиги олдида турган долзарб вазифа, қолаверса шарафли ишлардандир. Журналимизнинг 6-сонида Халқ таълими вазирлигининг матбуот котиби Б.Шайвалиев қаламига мансуб «Нурафшон эртамизни таъминловчи бош омил» мақоласини ўқисангиз, бу ҳақда етарлича маълумот ва кўплаб янгиликлардан бохабар бўласиз.