Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор вазифаларидан бири – ёшлар ўртасида китобхонликни ошириш, ёш авлодни мутолаа маданиятига ундашдир. Хусусан, Навоий вилоят ёшларини шу фазилатларга ошно этиш мақсадида «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида «Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш» мавзусида республика семинари ўтказилди.«Ёшлар маркази»да ташкил этилган китоб кўргазмаси ҳам қатнашчиларда катта таассурот уйғотиб, семинарнинг иккинчи куни вилоятнинг Нурота туманида ҳам шоир ва ёзувчилар, таниқли санъаткорлар билан ёшларнинг учрашуви уюштирилди.
Манба: «хs.www.uz»