Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида ҳам «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу жумладан, Абдурауф Фитрат номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан нуронийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида кам таъминланган оилалардан уч боланинг суннат тўйи ҳам ўтказилди.
Манба uza.uz