Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортини қўллаб-қувватлаш масалаларига оид йиғилиш ўтказилди.
Унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш фаолиятига алоқадор давлат органлари ва компанияларнинг вакиллари иштирок этиб, юртимизда қишлоқ хўжалигининг изчил ислоҳ этилаётгани, фермерлик ва агробизнес ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани боис иқтисодий салоҳият юксалиб, аграр соҳага жорий этилаётган янги технологиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш имкониятини кенгайтираётганини таъкидлашди.
Тадбирда шунингдек, «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони хусусида, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ҳам фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, ташқи бозордаги талаб ва эҳтиёжни ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кўпайтиришга изчил кўмак бериш борасида вазифалар белгилаб олинди.