Пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ»да «Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2016» ҳамда «Тўқимачилик саноати – Textile Expo Uzbekistan 2016» халқаро кўргазмалари очилди.
Ушбу кўргазмаларда Хитой, Жанубий Корея, АҚШ, Франция, Германия, Япония, Буюк Британия, Беларусь, Бельгия, Ҳиндистон, Италия, Нидерландия, Россия, Руминия, Туркия, Швейцария каби 22 давлатдан икки юз етмишдан зиёд компания замонавий технологиялари ҳамда маҳсулотларини намойиш этмоқда.