Термизда ҳудудий саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда 220 йирик ва кичик ишлаб чиқариш корхонаси 400 га яқин турдаги маҳсулотларини намойиш этди.
Ярмарка доирасида вилоятдаги ташкилотлар, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари, фермер хўжаликлари, тадбиркорлар маҳсулот харид қилиш бўйича 41 миллиард сўмликдан ортиқ шартномалар имзолади.