Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 2003-2015 йилларда хорижий инвестициялар ва техник кўмак жалб этилган ҳолда 36 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди.
Натижада кўплаб гидротехник иншоот ва суғориш тармоқлари қурилиб, коллектор ва дренажлар таъмирланди, замонавий техникалар харид қилинди. 632,2 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, 450,2 минг гектарда сув таъминоти кафолатланди.
Манба ЎзА