Марғилонда «Атлас байрами» фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир доирасида ёш ҳунармандлар учун уч кунлик маҳорат дарслари ташкил этилди. «Ucell» компанияси матбуот хизмати хабар қилишича, жорий йилда компания ҳам мазкур тадбир ташкилотчилари ва ҳамкорлари қаторидан ўрин олди.
Фестиваль ёш ҳунармандлар учун тўқимачиликнинг анъанавий каштадўзлик, табиий бўёқлар, либослар дизайни бўйича маҳоратини оширишга қаратилган амалий машғулотлар, маркетинг ва коммуникация йўналишида кўплаб тренинг машғулотларни ўз ичига олган. Анжуман доирасида «Ўзбек тўқимачилиги ва барқарор ривожланиш» мавзуида давра суҳбати, «Марғилон осмони остида», «Жаҳон тўқимачилиги: Шарқ ва Ғарб» номли кўргазмалар ҳам ўтказилди.
Манба: ЎзА