Мehnat yarmarkalari

     Бухорода «Бизнинг ўз касбимиз ва ҳунаримиз бор. Касб-коримиз билан юрт тараққиётига хизмат қиламиз!» шиори остида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 318 киши иш билан таъминланди.
     Вилоят ҳокимлиги, прокуратура ва вилоят меҳнат бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур ярмаркада 360 корхона, ташкилот ва муассаса 3 минг 349 бўш иш ўрни билан қатнашди. Ярмаркада таклиф этилган иш ўринларининг 75 фоизидан зиёди хусусий сектор, яъни тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келгани вилоятда бандлик масаласини ҳал этишда кичик бизнес улуши ортиб бораётганидан далолат беради. Иштирокчилар корхона ҳамда ташкилотлар томонидан иш ўринлари, ходимларга яратилган шароитлар ҳақидаги кенг маълумотлар билан танишди.
     Бу фуқароларга ўз қобилияти ва мутахассислиги бўйича мақбул иш топишда қўл келди. Ярмаркада 318 иштирокчига ишга йўлланмага эга бўлгани ҳолда, 501 фуқаро меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳат олди.
Манба: «ЎзА»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.