Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва «Асака» акциядорлик тижорат банки ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур тадбирда университет ва «Асака» банк ҳамкорлигини ривожлантириш, иқтидорли талабалар сафини кенгайтириш, улар томонидан банк фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган янги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва қўллаб-қувватлаш лозимлиги қайд этилди.
Манба uza.uz