Muhim omil

     Пойтахтда инвестициявий арбитраж, активларнинг халқаро қидируви ва уларни ундириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Мамлакатимизда миллий иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини чуқурлаштиришга қаратилган ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Маҳаллий тадбиркорларнинг экспорт фаолияти тобора кенгайиб бораётгани баробарида чет эл сармоялари ҳажми ортаётгани бунинг амалий ифодасидир. Бу эса инвестицияларни ҳимоялаш, инвестиция арбитражи соҳасини ривожлантиришни тақозо қилади. Семинарда «Hogan Lovells» халқаро юридик компанияси вакиллари маъруза қилиб,иштирокчиларга инвестицияларни ҳимоя қилишнинг асосий принциплари, жараёнлари ва амалиётлари, халқаро арбитражларда ишнинг кўрилиши ва унда ютиб чиқиш, ноқонуний тарзда чет элга олиб чиқиб кетилган активларни халқаро қидирувга бериш ва ундириш ҳақида маълумот берилди. Йирик халқаро юридик компаниялардан бири бўлган «Hogan Lovells» корпорациялар, молиявий институтлар ва давлат ҳокимияти органларига барча юридик масалалар бўйича ҳам халқаро, ҳам маҳаллий даражада маслаҳат беради.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.