Пойтахтимизда «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгашининг «Муқаддас масканлар – замондошлар нигоҳида» онлайн саёҳат лойиҳасига бағишланган тадбир ўтказилди.
Анжуманда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида тарихий-маданий меросимизни асраш, уларни келажак авлодларга асл ҳолича етказиш, ёш авлодни тарихимизга эҳтиром руҳида тарбиялаш, жамият тараққиётини юксалтиришда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.
Лойиҳа доирасида маданий мерос объектлари, зиёратгоҳлардан фото ва видео репортажлар тайёрланиб, партиянинг www.mt.uz сайти ва Facebook ижтимоий тармоғида онлайн тарзда ёритиб борилади. «Муқаддас масканлар – замондошлар нигоҳида» мавзуида ҳужжатли фильм тайёрланиб, фотокўргазма ташкил этилади. Мустақиллик йилларида қайта тикланган маданий мерос объектлари каталоги тузилади.
Манба uza.uz