Пойтахтимизда «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «О’zlitineftgaz» АЖ ҳамкорлигида «Нефть ва газни қайта ишлаш, муқобил ёқилғи» мавзусида илмий-техник конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистонда газни қайта ишлаш ва газ-кимё соҳасининг бугунги ҳолати ҳамда истиқболда ривожлантириш, углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан маърузалар тингланди.
Тадбир давомида соҳа мутахассислари ўзаро тажриба ва фикр алмашди.
Манба: ЎзА