«Мустаноб-Ҳилол» МЧЖда турли пластмасса қувурлар ишлаб чиқарилмоқда. Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан бу ерда полимердан черепица ва брусчатка ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди.
Нукус шаҳрида фаолият кўрсатаётган ушбу корхонада меҳнат қилаётган 40 дан ортиқ ишчининг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёш мутахассислардир.
Таъкидланишича, полимер-қумдан ишланган янги маҳсулот намга чидамли, чиримайди ва рангини йўқотмайди. Шу боис унга қизиқиш тобора ортмоқда.
Манба uza.uz