Иқтисодиёт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиатур ташкил этилди. Тадбирда журналистлар Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банкининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» қўшма лойиҳалари билан танишди.
Бу борада 32 та саноат корхонасида жами 81 та лойиҳа амалга оширилаётгани, бу жиҳат иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, 2015-2019 йилларда муҳим тармоқлар ҳамда ижтимоий соҳаларда энергия сарфини қисқартириш, уни тежаш технологияларини жорий этиш имконини бериши қайд этиб ўтилди.
Манба mineconomy.uz