Сўнгги йилларда Бешариқ туманида фаолият юритаётган «Beshariq tekstil» Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонасида модернизация ишлари олиб борилди ва корхона замонавий технологиялар билан тўлиқ таъминланди, – деб хабар бермоқда telegraf.uz сайти.
Мақолада таъкидланишича, корхонада пахта толасидан халқаро талабларга мос ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Йилига 7 минг тонна пахта хомашёсини қайта ишлаш қувватига эга бўлган муассасада бугунги кунда 800 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланган. Айни кунларда корхонада 500дан ортиқ турдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Маълумот учун: жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Beshariq tekstil”да қиймати 15 миллиард сўмдан зиёд бўлган маҳсулот ишлаб чиқарилди, – дейди мазкур хабар муаллифи.