«Bioenergiya» samarali o‘g‘it

Мазкур мақола “Фарғона ҳақиқати”-“Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти сайтидан олинган ҳолда тақдим қилинмоқда
     Юртбошимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган туб ислоҳотлар ер эгаларини топаяпти. Фермерлар қишлоқда бош ислоҳотчига айланиб, кўп тармоқли фермер хўжаликларида етакчи кучи сифатида иш юритишяпти.
      Илмий асосланган деҳқончилик билан ғалла, пахта, пилла, боғдорчилик, узумчилик ва бошқа соҳаларнинг жадал ривожлантирилишига бош-қош бўлишяпти. Қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларнинг жорий этилиши, фан-техника ютуқларини қўллаш етиштирилаётган ҳосил сифатининг жаҳон андозалари даражасида бўлишини таъминламоқда.
Изланувчан олимлардан бири Жуманиёз Содиқов тажрибалари асосида яратган “Биоэнергия” ўғити вилоятимиз фермер хўжаликларида синаб кўрилмоқда.
     Хўш, “Биоэнергия” ўғитининг қандай афзалликлари бор? Бу ҳақида Фарғона политехника институти ўқитувчилари – қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор О.Ибрагимов, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Қ.Давроновлар шундай фикр билдиради:
     – Илмий изланишлар ва тадқиқотлар натижалари “Биоэнергия” ўғитидан фойдаланилганда ғўзалар бўйи 3-4 см.га, ҳосил шохлари 2-3 тага, шоналар ва кўсаклар 3-4 тага кўпайганлигини кўрсатди. Ўзбекистон Пахтачилик илмий тадқиқот институтининг услубий қўлланмасига таяниб ўтказилган кузатувлар ва лаборатория таҳлиллари бунинг далилидир. Вилоятимиз шароитида истиқболли ва районлаштирилган ғўза пайкалларида бу ўғит қўлланилганда ҳосил тугунчалари тўкилишининг олди олинди. Янгилик мутахассислар, фермерлар, деҳқонлар, бошқа қишлоқ хўжалик мутахассислар томонидан ижобий баҳоланди.
     Республика Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази бош мутахассиси С.Отақулов:
– Мамлакатимизда асосий экин ҳисобланган пахта ва ғалла минерал ўғитларга ўта талабчан ҳисобланади. Шу боис “Фарғона биосервис” МЧЖ микробиолог олими Ж.Содиқов яратган биоўғит таркибида ўсимлик учун ўта зарур 18 хил кимёвий моддалар мавжуд. Уни экинлар уруғини экиш олдидан намлаш, суғоришда оқизиш, ўсимликлар баргига пуркаш йўли билан қўллаш керак. Бунда ниҳоллар илдизи бақувватлашиб, солинадиган бошқа ўғитлар самарадорлигини оширади.
Биоўғитни турли суспензияларга қўшиб ишлатиш мумкин, бу эса ортиқча харажатларнинг олдини олади. Ундан озиқланган экинларнинг танаси ва барглари қалинлашади. Ғалла ўсимлиги, ғўзалар, бошқа экинларнинг ўта иссиқ ёки совуқ об-ҳаво шароитларига ҳамда сўрувчи зараркунандаларга қарши иммунитетини, чидамлилигини кучайтиради. Биоўғит Бешариқ, Бағдод, Данғара, Фарғона туманларидаги фермерлар далаларида қўлланилганда ўргамчаккана ва кўсак қуртлари пахта ҳосилига жиддий хавф туғдирмади, бошқа зараркунандалар ривожлана олмади. Таркибида олтингугурт борлиги туфайли кўсак қурти капалаклари далага учиб киришига йўл қўйилмади. Ҳосилдорлик ҳар гектар ҳисобига ғаллада 8-10, пахтада 5-6 центнерданга, полиз ва сабзавотда 15-20 фоизга, узумзорларда 16-18 центнергача ошди.
Данғара тумани ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи А.Эргашев:
     – Туманимиз далаларида икки йилдан буён Бу биоўғитни қўллаш натижасида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ортиб бормоқда. 2014 йилда “Салимов Қобилжон”, “Муниса Мухлиса Мўмина”, “Кичик Оқтепа ғурури”, “Ёрқиной Аҳмедова” фермер хўжаликларида синаб кўрилганда яхши кўрсаткичларга эришилди.
ЎзПИТИ Фарғона филиали директори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори Р.Мўсаев:
     – Филиалимизнинг М-7 тажриба даласида 5 гектар майдонда ғўза парваришида биоўғит билан ўсимлик баргига гектарига 5-6 литр меъёрида ОВХ пуркагичи ёрдамида ишлов берилиб, 4-5 центнердан қўшимча ҳосил олинди. Биоўғитнинг иқтисодий жиҳатдан самарали эканлигини инобатга олиб, пахтачиликда кенг миқёсда қўллашни тавсия этамиз.
     Биоўғит республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам тажрибаларда яхши натижалар бермоқда. Андижон вилояти Марҳамат тумани “Феруз” фермер хўжалигида “Андижон-37”, Булоқбоши тумани “Алп тоғлари оша” фермер хўжалигида “Андижон-35” навларидан 6,5 центнердан қўшимча ҳосил етиштирилди. Қорақалпоғистон Республикасидаги “Ш.Гульраўшан”, “Даўлетназар бошлиқ” фермер хўжаликларида ҳам биоўғитдан фойдаланилганда ҳосилдорлик 10-11 центнерданга ошди.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2015 йил 19-21 май кунлари ўтказилган VIII инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси доирасида “Биоэнергия” ўғити вилоят ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази орқали республикамиздаги фермер хўжаликларига 748 миллион сўмлик шартномалар асосида сотилди. Айни пайтда шартномаларнинг бажарилиши юзасидан ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.
Бир сўз билан айтганда вилоятимиз фермер хўжаликларида синовдан муваффақиятли ўтган “Биоэнергия” ўғити қишлоқ хўжалиги ходимлари, мутахассислар, миришкор деҳқонларга маъқул келди.
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.