Тошкент ахборот технологиялари университети дастурчилари «English for pupil» электрон дарслигини яратдилар.
Ушбу дастур мактабгача ёшдаги болалар ва бошланғич синф ўқувчиларини инглиз тилига интерактив тарзда ўқитиш учун мўлжалланган. Дарсликда инглизча-ўзбекча ҳамда ўзбекча-инглизча луғатлар ва қизиқарли тест саволлари ёрдамида ўқувчиларга инглиз тили грамматикасини, шунингдек, товушларни тўғри талаффуз қилишга ўргатиш, инглиз тилида гап тузиш, ўзбек тилидан бевосита инглиз тилига таржима қилиш учун тайёр формулалар мавжуд.
Мазкур электрон дарслик учун муаллифларга гувоҳнома берилди.