O‘zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши ҳамда вилоят Фермерлар кенгаши ҳамкорлигида Гулистон туманида «Фермер аёллар» лойиҳаси доирасида «Қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш – кўп тармоқли фермер хўжаликларининг устувор вазифаси» мавзуида амалий мулоқот ташкил этилди.
Мазкур тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий- сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик ва фермерлик соҳасида муносиб иштирокини таъминлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали, чекка қишлоқларда фаолият юритаётган фермер аёлларга амалий ёрдам кўрсатишга катта аҳамият қаратиш лозимлиги эътироф этилди.
Тадбир сўнггида соҳа мутахассислари томонидан хотин-қизларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб берилди. Шунингдек, «Соғлом она ва бола» Давлат дастури» доирасида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Манба uzlidep.uz сайти