Амударё тумани пахтакорлари жорий йилда 15 минг 950 гектар майдонга чигит қадаб, униб чиққан ғўза ниҳолларини бутун баҳор ва ёз фаслларида юксак агротехника қоидаларига биноан парвариш қилишди, – деб хабар ёзмоқда telegraf.uz сайти. Мақолада ёзилишича, айни кунларда туманнинг барча фермер хўжаликларида пахта йиғим-терим ишлари қизғин паллага кирди. 260 та терим отрядлари раҳбарлари ишни оқилона ташкил қилганликлари боис, уларнинг кўпчилиги кунига йиллик пахта тайёрлаш режаларининг 2,5-3 фоизи миқдорида хомашё тайёрлашга муваффақ бўлмоқда.
Жорий йилда туман бўйича 32 минг 840 тонна “оқ олтин” тайёрлаш режалаштирилган. Бугунги кунда туман далаларида 30 минг 600 нафар теримчи меҳнат қилмоқда.