Мазкур хабар, telegraf.uz сайтида баён қилинган. Мақолада айтилишича, лойиҳа 15 миллион 500 минг долларлик қийматга эга бўлиб, унинг охирги навбати 2017 йилнинг туртинчи чорагида ишга туширилади. «Орзу Текстил – СВ» масъулияти чекланган жамияти негизида амалга оширилаётган бу йирик лойиҳа келгусида жами 1450 та иш ўрни яратилишини таъминлайди. Тўрт босқичли лойиҳанинг биринчи навбати жорий йилнинг 1 апрел куни иш бошлади. У «Трикотаж мато тўқиш», деб номланиб йилига 6 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга.
2 миллион 500 минг долларлик банк маблағи, тадбиркорларнинг 1 миллион долларлик сармояси ҳисобидан ташкил этилган янги корхонада айни пайтда 100 нафар ишчи уч сменада меҳнат қилаяпти
«Орзу Текстил-СВ» МЧЖ маҳсулотлари ҳозирча республикамиз тадбиркорларининг буюртмасига кўра мамлакатимиз ички бозорига чиқарилмоқда. Яқинда россиялик ишбилармонлар корхонада бўлиб, жиззахлик саноатчиларнинг имкониятлари билан танишдилар. Айни пайтда Россияга маҳсулот экспортини амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда, – дейди мақола муаллифи.