Чуст туманидаги “Технолог ГР” МЧЖ металлдан кенг истеъмол моллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Яқинда бу ерда яна тўрт турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, – деб хабар тарқатмоқда telegraf.uz сайти.
Унда ёзишларича, улардан бири оддий кийимилгичлар бўлиб, бу ашё ҳозирга қадар хориждан келтириларди. Корхонада, шунингдек, пластик ром ва кондиционер учун металл бутловчи қисмлар, пойабзал кийиш мосламасини ҳам махаллий шароитда ишлаб чиқарилмоқда.
– Айни чоғда уй-жой жиҳозлари ва хўжалик буюмлари учун 70 дан зиёд турда кичик бутловчи қисмлар тайёрланаяпти.
Корхона жамоаси жорий йилда истеъмолчиларга 500 млн. сўмликка яқин импорт ўрнини босувчи металл буюмлар етказиб берди, – дейди мазкур мақола муаллифи.