O‘zbekiston er uchastkalarni xususiylashtirish bo‘yicha qonun Senatda ma’qullandi

     Сенат «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 
     44 моддадан иборат ушбу қонунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришга доир муносабатларнинг барча муҳим жиҳатлари қамраб олинган.
Маълум қилинишича, ер участкаларини хусусийлаштириш субъектлари сифатида фақатгина Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар белгиланган.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ҳамма ерлар ҳам хусусийлаштирилавермайди. Қонунда бу борада аниқ норма белгиланган бўлиб, унга кўра:
  • белгиланган тартибда режалаштириш схемалари бўлмаган ҳудудларда жойлашган ерлар;
  • фойдали қазилмалар конлари, давлат мулкидаги стратегик объектлар жойлашган ерлар;
  • табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари ва тарихий-маданий мақсадлар учун мўлжалланган ерлар;
  • ўрмон ва сув фондларининг, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг умумий фойдаланишдаги ерлари;
  • эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларига берилган ҳамда шу каби бошқа ерлар хусусийлаштирилмайди. 
     «Давлат активларини бошқариш агентлиги ер участкаларини хусусийлаштиришнинг очиқ ва шаффоф механизми ташкил этилишини ҳамда Интернет орқали электрон тарзда ер савдолари амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек электрон онлайн-аукционлар ўтказилишини ташкил этади. Шунингдек, қонунда кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштиришга оид нормалар ҳам белгиланган.
     Ер участкаларини хусусийлаштириш жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади. Бунинг учун тўлов миқдори ер участкаси хусусийлаштирилган кундаги ер солиғи ставкасининг каррали миқдорларида белгиланади», – дея сенатор Баҳодир Тожиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири. 
     Қонунда бўш турган ва Урбанизация жамғармасига ўтказилган ер участкаларини хусусийлаштириш электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилиши кўзда тутилган. Белгиланган ер участкаларининг бошланғич баҳоси аукционга қўйилган вақтда уларнинг бозор қийматига тенг этиб белгиланади.
    Таъкидланишича, хусусийлаштирилган ер участкаларига бўлган мулкдорлик ҳуқуқи «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, давлат томонидан муҳофаза қилиниши мустаҳкамланган.

Источник: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.