Тошшаҳартрансхизмат АК Польшанинг РЕSA Bydgoszcz SA компанияси делегациясини қабул қилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад трамвайлар, локомотивлар ва метрополитен вагонлари етказиб беришда ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, уларнинг сервиси учун қўшма корхона очиш ҳамда персонал тайёрлаш масалаларида музокара олиб бориш бўлди.
РЕSA Bydgoszcz SA компанияси 1851 йилда ташкил топган бўлиб, темир йўл состави модернизацияси ва таъмири билан шуғулланади. Бундан ташқари, компания юқори тезликдаги электрик ва дизель локомотивлари, вагонлар, трамвайлар ишлаб чиқаради.
Компаниянинг шарқий бозор маркетинги директори, делегация аъзоси Дариуш Скотницки «Жаҳон» ахборот агентлигига берган интервьюсида ҳамкорлик ни йўлга қўйиш борасидаги музокаралар самарали олиб борилганлигини ва яқин орада ушбу йўналишда конкрет ишлар амалга оширилишини таъкидлади.
«Kun.uz» сайтидан