Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир» номли китоби «Ўзбекистон» нашриёти томонидан кўпминг нусхада чоп этилди.
Мазкур китобдан давлатимиз раҳбарининг сайловолди жараёнларидаги 20 дан зиёд учрашув ва анжуманларда, жумладан, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари билан учрашувларда, иккала палатанинг қўшма мажлисида, Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурларнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг йиғилишида, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг YII-съездида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар сайловчилари вакиллари билан учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимида нутк ва маърузаларида, шунингдек 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида билдирган энг муҳим, концептуал аҳамиятга эга ғоя ва фикр-мулоҳазалари ўрин олган.
«daryo.uz» cайтидан