Tadbirda atroflicha tushuntirish berildi

     Қашқадарё вилоят статистика бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги «Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, шунингдек, Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 20 апрелдаги «Давлат статистика қўмитаси тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисида»ги низоми талаблари ижроси юзасидан семинар ташкил этилгани хусусидаги хабар qashqadaryogz.uz сайти орқали тақдим қилинди.
     Мақолада ёзилишича, тадбирда иштирокчиларга Қонуннинг мазмун-моҳияти, низомларда кўзда тутилган асосий мезонлар бўйича атрофлича тушунтириш берилди. Мазкур ҳужжатлар асосида жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, уларнинг хат ва мурожаатларини кўриб чиқишга доир ишлар самарадорлигини ошириш, соҳада бу борада кўзга ташланаётган хато-камчиликларни бартараф этиш зарурлиги таъкидланди. Қолаверса, мурожаатларни расмийлаштириш, уларни кўриб чиқиш муддатлари ва талабларига қатъий риоя этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
     Унда вилоят статистика бошқармаси ва туман (шаҳар)лар статистика бўлимларининг масъул ходимлари иштирок этишди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки олти ойида вилоят статистика тизимига жисмоний ва юридик шахслардан 33 та мурожаат келиб тушган ва улар мавжуд қонун талаблари асосида ўрганилган.
Тизим ташкилотлари раҳбарлари жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлашга жавобгар экани уқтирилди. Ҳар чорак якунида вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда бу борадаги ишлар таҳлил қилиб борилмоқда.
Семинарда кун тартибидаги масалалар юзасидан савол-жавоб бўлди, – дейди сайт муаллифи.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.