Бувайда туманининг Янгиқўрғон қишлоғида 45 миллион сўм имтиёзли кредити эвазига нон ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди. Мазали нон ва нон маҳсулотлари мактабгача таълим муассасалари ва харидорларга етказиб бериляпти. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида саккизта иш ўрни яратилди.
Яқинда бу ерда ўн турдан ортиқ кондитер маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилади.
Манба «Фарғона ҳақиқати» – «Ферганская правда» газеталари бирлашган таҳририяти сайти