2011 йилда Жомбой туманида иш бошлаган «DINA PARFUM» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси харидорлар талабига мос маҳсулотлари билан ўз мижозларини кўпайтиришга эришмоқда.
Маҳсулот хом ашёсини асосан Хитой ва Бирлашган Араб Амирликларидан келтираётган мазкур корхонада мижозлар талабига мос 125 номдаги атир-упалар ишлаб чиқарилмоқда. Корхона маҳсулотлари дастлаб электрон сайтлар орқали мижозларга танитилган бўлса, анъанавий равишда ўтказиб келинаётган кооперация биржадаги доимий иштирок мижозлар сонининг кескин ортишига олиб келди. Натижада, корхона тўла қувват билан ишлаб, маҳсулот ҳажмини йилига 500 минг қутидан оширишга эришди.
Манба zarnews.uz сайти