Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти дастурчилари Ўзбекистонда сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қиладиган янгиликка қўл урди. Яъни, юртимиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган туристик фирмалар ва меҳмонхоналар интернет сайтлари, почта манзиллари, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ҳақидаги базани яратишди.
Синовдан яхши ўтган ушбу дастур маълумотларни киритиш, тузатиш, калит сўзлар бўйича қидириш, туризмга ихтисослашган фирмалар ва меҳмонхоналар ҳақида ахборот олиш имконини беради. Сайёҳлар талабини қондиришда ишончли, қулай график интерфейс билан таъминланган бўлиб, фойдаланувчидан дастурлаш соҳасида махсус билимларни талаб қилмайди.
Мазкур дастур муаллифларига гувоҳнома тақдим қилинди.