O‘zbekistonda yillik inflyatsiya darajasi yana o‘sa boshladi

Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси таҳлили натижаларига кўра (2018 йилнинг октябрь ойи, ўтган йилнинг мос ойига нисбатан), жорий йилнинг биринчи саккиз ойи давомидаги инфляция даражасида босқичма-босқич пасайиш тенденцияси кузатилган. 
Сентябрь ойидан эътиборан йиллик инфляция даражаси яна ўсиш томон силжий бошлади ва октябрь ойи 2017 йилнинг октябрь ойига нисбатан 16,3%ни ташкил қилди, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Жорий йилнинг октябрь ойига келиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ой давомидаги ўсиш суръати ушбу даврдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар нархлари даражасидан бирмунча юқорироқ бўлди. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 2,3%га ошган вақтда, хизматлар ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари умумий нархларнинг кўтарилишида фақатгина 0,5%га таъсир этди.
Йил бошидан мазкур гуруҳлар кесимидаги нархларнинг ўзгариши таҳлилига кўра юқоридаги вазиятнинг аксини кўриш мумкин, яъни, нархларнинг ошиши борасидаги етакчилик – хизматлар соҳасига тегишлидир (10,7%).
2018 йилнинг ҳар бир ойидаги нархларнинг ўзгариши таъсири таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, январь ойидаги инфляцион босим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ошиши билан бевосита боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ октябрь ойида товарлар ва хизматлар нархи қанчага кўтарилгани маълум бўлганди.

М
анбаа: kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.