O‘zbekistonga navbatdagi sarmoya

     Айни пайтда Буюк Британия фуқароси (асли ўзбекистонлик, отаси  сурхондарёлик, онаси тошкентлик) Акбар Ашуров шу вақтгача Ўзбекистонда кўплаб  йўналишларда муваффақиятли фаолият олиб борган. Президентимизнинг чет элда бизнес қилиб юрган ватандошларни юртга қайтишга, Ўзбекистонда турли корхоналар, завод ва фабрикалар қуришга ундагани ўзини ота юртидан айро тасаввур этмайдиган йигит  Акбар Ашуров учун айни муддао бўлди. Бу гал ишбилармон ватандошимизкластер услубида пилла етиштириш, уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот экспорт қилиш мақсадида мамлакатимизга  катта сармоя киритишни мўлжаллаяпти. Эндиликда у «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ипакни қайта ишлаш корхонаси барпо этиш борасидаги таклифига розилик билдирган  ҳолда  5 миллион долларга тенг лойиҳани Жиззах ҳудудида амалга оширмоқчи бўляпти. Шу мақсадда унга  11,5 миллиард сўм инвестиция киритиш ва 120 иш ўрни яратиш шарти билан бир гектардан кўпроқ ер майдони нол қийматда ажратилди. Ҳозир қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ипак етиштириш мавсуми бошлангунча, корхона ишга тушади. Тадбиркор ипак йигириш ускуналарини Хитойдан, мато ишлаб чиқариш жиҳозларини Европадан олиб келиш борасида шартнома тузди. Қизиғи, ҳали корхона ишга тушмасидан Эрон, Туркия, Покистон, Озарбайжон, Вьетнам каби қатор давлатлар ипак толасини харид қилиш истагини билдиришмоқда,-дейди ишбилармон.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.