Poytaxtimizdagi tadbir

     Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг яқинда қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуни муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. 
     Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, таълим фидойилари, маънавият тарғиботчилари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, талаба-ёшлар иштирок этди. 
     Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Обидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Шодмонов, Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Т.Мадумаров, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси Б.Ғаниев ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида навқирон авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг келажаги йўлида доимий ғамхўрлик кўрсатишнинг миллий тизимига асос солинганини таъкидлашди. Мазкур қонун ҳам Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилгани тилга олинди. 
     Иштирокчиларнинг мазкур қонунга оид саволларига мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди. 
Манба uza.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.