«Соғлом она ва бола йили» давлат дастурининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида жамоат эшитуви ўтказилди.
Тадбирда мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофазалаш, оналик ва болаликни тиббий-ижтимоий ҳимоялаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида амалга оширилган тизимли ишлар жамият тараққиётини юксалтиришда муҳим омил бўлаётгани алоҳида таъкидланди.
«Соғлом она – соғлом бола» умуммиллий дастури доирасида оналар, болалар, ўсмирларга тиббий-профилактика ёрдами кўрсатиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хотин-қизларнинг оилада ва жамият ҳаётида фаоллигини ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар изчил ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Манба uza.uz