Жиззах вилоятида балиқчиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Мирзачўл туманидаги «Речной причал» фермер хўжалиги жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли дастурхонига 150 тоннадан зиёд маҳсулот етказиб берди. Айдар ва Арнасой кўллар тизимининг 4500 гектарлик сув ҳавзаси ихтиёрида бўлган мазкур хўжалик тармоқни янада ривожлантириш ва маҳсулот ҳажмини кўпайтиришга интилмоқда.
Умуман, айни пайт вилоятдаги мавжуд 120 та фермер хўжалиги ва 52 та сунъий ҳавзаларда балиқчилик изчил ривожлантирилмоқда.